Сайт синов тарзда ишламоқда

«Aхборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси

«Aхборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 сентябрдаги «Aхборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4452-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Марказнинг асосий вазифлари:

  • техник воситалардан фойдаланиш, веб-сайтлар яратиш, шунингдек, ахборот порталлари ва веб-ресурсларни ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларида техник кўмак бериш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида «рақамли ва ахборот жамияти»ни шакллантириш, шунингдек, техник инфратузилмани ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш;
  • ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш, улар ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлаш, ташқи хостинг майдончалари билан интеграция масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатишни ташкил этиш;
  • ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида қонунлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари, техник шартлар лойиҳалари, лицензиялаш ва тартибга солиш меъёрлари ва қоидалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
  •  

Манзил: Тошкент ш., 100011, А.Навоий к., 30-уй

Телефон: +99855-501-4300

Веб-сайт: www.technocorp.uz

E-mail: info@technocorp.uz