Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида магистрал алоқа линияларининг муҳофаза ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда

Сана: 11.06.2021

227

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳудудидан, Нукус тумани ҳудудигача магистрал алоқа линиялари йўналишида «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини мухофаза қилиш қоидалари»га риоя қилиниши, магистрал алоқа линияларининг муҳофаза зонасида рухсатсиз қурилиш ишларини олиб бориш, алоқа кабеллари ўтган жойларни кўрсатувчи огоҳлантириш устунларига зиён етказиш ҳолатлари ва уларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, муҳофаза зонасида рухсатсиз турли қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш ҳолатлари ўрганилди. 

Ўрганиш гуруҳи томонидан жойлардаги аҳоли вакиллари ҳамда қурилиш ишларини олиб борувчи тадбиркор ташкилотлар билан учрашувлар ўтказилиб, «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза  қилиш қоидалари»га риоя қилиш бўйича тарғибот тадбирлари, профилактик суҳбатлар ўтказилди.