Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Хоразм вилоятида телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш бўйича мониторинг ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Сана: 11.06.2021

175

Хоразм вилояти бўйича “Ўзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиалининг Тўққизинчи техник боғламаси, “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали ҳамда “Ист Телеком” МЧЖларнинг жами 963 километрдан магистрал ва зона ичи боғловчи оптик толали алоқа линиялари мавжуд бўлиб, телекоммуникация хизматлари ва ахборот тизимларининг ишлашида ушбу алоқа кабелларининг ўрни муҳим ҳисобланиб, алоқа линияларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида уларни муҳофаза қилиш ва техник эксплуатация қилиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши талаб қилинади.

Ўзкомназоратнинг Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан бу йўналишда кабел эгалари билан доимий равишда ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, жойларга чиққан ҳолда трассаларнинг ҳолати мониторинг қилиш ва тарғибот ишлари мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Май - июнь ойлари давомида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича жойларда маҳалла фаоллари, маҳалла профилактика инспекторлари ва кенг жамоатчиликка алоқа линиялари ўтган ҳудудлар, уларга етказилаётган зарарлар ва оқибатлари, келгусида олдини олиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида кенг тушунтиришлар берилиб борилмоқда.

Шунингдек магистрал ва зона ичи алоқа линия ўтган Хонқа, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Урганч туманларида муҳофазалаш ва техник экспуатация қилиш қоидалари талабларининг бажарилиш ҳолатлари жойига чиқилиб кўрилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма ҳамда огоҳлантиришлар тақдим қилиниб, бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.