Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Бухоро вилоятида оператор ва провайдерлар, бошқа тадбиркорлик субъектларининг вакиллари иштирокида Wi-Fi ҳудудлар ташкил этишни кенгайтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Сана: 10.06.2021

287

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»  ПФ-5326-сон Фармонига асосан  Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар, меҳмонхоналар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда оператор ва провайдерларнинг вакиллари иштирокида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ташкил этишни янада кенгайтириш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида тадбиркорларга жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаган ҳолда тегишли сифатдаги уланишни таъминлашлари лозимлиги, ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси, шу жумладан ягона солиқ тўлови бўйича базаси тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтирилиши, жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бундай ҳудудларни ташкил этган жойларда 18 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган ўлчамдаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатиш ҳуқуқи беғараз асосда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатларини олмасдан тақдим этилиши борасида яратилган шароитлар тўғрисида тўлиқ тушунчалар берилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятининг туристик маршрутига кирган 139 та диққатга сазовор объект (122 та маданий мерос ёдгорликлари, 8 та экотуризм ва агротуризм объектлари, 8 та ҳунармандчилик марказлари, 1 та дегустация маркази) мавжуд бўлиб, бугунги кунда Бухоро вилоятидаги туризм объектлари, туристлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюрадиган масканларнинг 44 тасида WiFi ҳудудлар ташкил қилинган ва Интернетга уланишда фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаган ҳолда тегишли сифатдаги уланишни таъминланганлиги, бугунги кунда кўплаб ёшлар фойдаланаётганлиги билдирилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.