Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами арафасида Ғалаба боғи ва “Шон-шараф” музейига саёҳат уюштирилди

Сана: 05.05.2021

915

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудий инспекциялари ходимлари учун 2021 йил 5 май куни Ғалаба боғи мажмуасига саёҳат уюштирилди.

Ўзкомназорат ходимлари боғни айланиш вақтида у ердаги Иккинчи жаҳон уруши даври машаққатлари, ўзбек халқининг букилмас иродаси ифодасига айланган тарихий экспонатлар билан танишди. Экскурсия давомида боғ ҳамда музей мутахассислари томонидан уруш йилларида Ўзбекистон халқи, аждодларимизнинг меҳнатсеварлик билан фронтда ва фронт ортида мардоновор меҳнат қилгани, улар эришган муваффақиятлар, фашизмга қарши курашда ғалаба қозониш мақсадида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилди. 

Шунингдек, Ўзкомназоратнинг ҳудудий инспекциялари ҳам шу куни ўз ҳудудларида жойлашган Хотира мажмуаларига бориб, у ердаги экспонатларни томоша қилиб, тарих ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаб олишди.