Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Хоразмда алоқа линиясига шикаст етказган фуқарога маъмурий чора кўрилди

Сана: 04.05.2021

324

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 2021 йилнинг 17 апрель куни куни фуқаро С.Ж томонидан ўзига ажратилган томорқа ерида трактор техникаси ёрдамида ер қазиш ва ишлов бериш ишларини олиб бораётган вақтда эҳтиётсизлик оқибатида “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалининг Қўшкўпир-Хива туманлараро боғловчи зонаичи шиша толали алоқа линиясига шикаст етказган.

Ушбу алоқа тармоғи захираланганлиги сабабли алоқа хизматларида тўхталишлар ва узилишлар кузатилмаган.

Ҳолат юзасидан Ўзкомназоратнинг Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан ўз ваколати доирасида ҳуқуқбузар С.Ж.га нисбатан “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”га риоя қилмагани учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154 моддаси 1 қисмига (Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий иш кўриб чиқлиб, маъмурий жарима тайинланди ҳамда фуқарога келгусида алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш юзасидан профилактик тушунтиришлар берилди.