Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Олот тумани “ҳокимлик соатида” рақамлаштириш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Сана: 30.04.2021

208

Жорий йилнинг 30 апрель куни Олот тумани ҳокимлигининг "Ҳоким соати”да  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6079-сон Фармони билан белгиланган йўл хариталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 16 февралдаги 08/1-2190-сон топшириғи бўйича Бухоро вилоятида рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаш натижалари юзасидан “қизил” худуд рўйхатидан жой олган туман ва шаҳарларда комплекс ўрганиш ташкил этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тасдиқланган “Йўл ҳаритаси” ижроси тўғрисидаги муҳим масалалар муҳокама этилди. 

Йиғилишни Олот тумани ҳокими Н.Неъматова олиб борди ва тадбир давомида “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди.