Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ўзкомназорат Бухоро вилояти ҳудудий инспекциясининг тажрибали бошлиғи Бешим Ражабов ҳақида

Сана: 08.04.2021

337

2021 йил март ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тизимида кўп йиллар давомида Бухоро вилояти ҳудудий инспекциясига раҳбарлик қилган Бешим Мадиевич Ражабов пенсияга кузатилди.

Бешим Ражабов 1984 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини электр алоқа муҳандиси ихтисослиги бўйича тамомлади ва шу  йили Галаосиё тумани алоқа боғламасида  линия аппарат цехи муҳандиси  вазифасида меҳнат фаолиятини бошлади. Кейинчалик, мазкур алоқа боғламасида автомат телефон станцияси муҳандиси, 1993–1994 йилларда Бухоро электр тармоғи энерготаъминот муҳандиси, 1994–1999 йилларда Галаосиё тумани электр алоқа тармоғи қишлоқ телефон станцияси ва радиолаштириш электромеханиги, автомат телефон станцияси муҳандиси, бош муҳандис, 1999–2001 йилларда  Бухоро Давлат электр алоқа ишлаб чиқариш корхонаси, кейинчалик “Бухоро телеком” очиқ  акционерлик жамияти  ишлаб чиқариш лабораторияси муҳандиси, 2001–2004 йилларда Бухоро вилояти Давлат алоқа инспекцияси инспектори, бошлиқ вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлади, 2004 йилнинг август ойидан 2021 йил апрель ойига қадар Ўзкомназоратнинг Бухоро вилояти ҳудудий инспекциясига 17 йил давомида раҳбарлик қилди. 

Оддий ва камтарин инсон Бешим Мадиевич  ҳақида узоқ гапириш мумкин. Бешим ака алоқа соҳасидаги 37 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг ишга талабчанлиги, ёшларга меҳрибонлиги билан барчага ўрнак бўлди.