Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Яккасарой туманида Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциясининг жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабули ўтказилди

Сана: 07.04.2021

321

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан биргаликда жорий йилнинг 7 апрелида жисмоний ва юридик шахслар билан cайёр қабул тадбирини ўтказди.

Сайёр қабулда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида соҳада олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, фуқароларда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар бўйича берилган 10 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилиниб, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Шунингдек, Дамариқ, Дамариқ 1-тор, Дамариқ 2-тор, Ҳумо, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қаҳҳор 4-тор ҳамда Маҳмуд Фаробий кўчаларида линия кабел ҳўжалигини тартибга келтириш бўйича тегишли субъектларга топшириқлар берилди.