Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Сурхондарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида семинар ўтказилди

Сана: 06.04.2021

358

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан жорий йилнинг 6 апрель куни Сурхондарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида, бошқарма ходимлари учун АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мавзуси бўйича профилактика семинари ўтказилди. 

Ўзкомназоратнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи Х.Шоназаров ва бўлим бошлиғи А.Арифбаев семинар тадбири иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4024-сон қарори, давлат оарганларида АКТни жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мавзуси бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида ҳудудий инспекция ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.