Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Фарғонада мурожаатчининг муаммоси мобил алоқа операторининг вакили иштирокида муҳокама этилди

Сана: 12.03.2021

321

Фарғона вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалига асосан 2021 йил 12 март куни фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан қабул ташкил этилди.

Унда мобил алоқа операторларидан бирининг алоқа ва интернет хизмати яхши ишламаслиги юзасидан шикоят билан келган фуқаронинг мурожаати компаниянинг вакили иштирокида кўриб чиқилди.

Учрашув давомида мурожаатчининг фикрлари тингланди ва мурожаатидаги масала юзасидан компания мутахассиси томонидан мурожаатчига тегишли тушунтиришлар берилди.