Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Почта алоқа бўлимларида суғурта, китоб ва босма нашрлар савдоси хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди

Сана: 23.02.2021

294

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 декабрда ПҚ–4921-сон Қарори билан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, хизматлар бозоридаги почта алоқаси фаолиятини ривожлантириш бўйича почта алоқаси объектларида суғурта хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳамда китоб ва босма нашрлар савдосини ташкил этиш белгиланган.

Бугунги кунга келиб, Республика миқёсида жами 132 та яъни 72 та почта алоқаси объектларида суғурта хизматлари кўрсатилиши ҳамда 60 та почта алоқаси объектларида китоб ва босма нашрлар савдоси ташкил этилган.