Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Тошкент вилояти ҳудудий инспекциясининг ижтимоий соҳа объектларидаги ўрганишлари давом этмоқда

Сана: 23.02.2021

338

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзкомназоратнинг Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан Тошкент вилояти ҳудудидаги соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда ижтимоий объектларда ахборот коммуникация технологияларини жорий этилганлик ҳолати шунингдек вилоят маҳаллаларидаги телекоммуникация инфратузилмаси ҳолати ўрганиб келинмоқда.

Ўрганиш даврида аниқланган муаммо ҳамда камчиликлар, ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этилиши юзасидан жойлардаги мутасадди ташкилотларга топшириқ ҳамда тавсиялар берилган.