Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

TECHNOCORP маркази ходими Навоий асарларининг мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича танловда фахрли ўринни эгаллади

Сана: 09.02.2021

811

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида Алишер Навоийнинг бой меросини ўрганишни кенг тарғиб этиш мақсадида Алишер Навоий асарларининг мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинган эди.

Мазкур танловда “Ахборот технологиялар ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУКнинг “Ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш” бўлими мутахасисси Акрамов Асадбек ишлаб чиққан мобил илова ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, у фахрли ўринга муносиб кўрилди.

Ғолибга Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ноутбук ҳамда сертификат топширилди. 

“Навоий ва ёшлар” мобил иловалар танлови Алишер Навоий асарларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар буюк мутафаккир асарларини электрон илова шаклида тақдим этишлари зарур эди.