Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 146 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

Сана: 20.01.2021

789

2020 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида таниқли драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидлик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 146 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили  тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини  таъминлаш масалалари бўйича  маслаҳатчиси Ф.Тўраев марказий аппарат бўлимлари ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали тадбирда иштирок этаётган ҳудудий инспекциялар ходимларига Беҳбудий ҳаёти ҳамда ижоди, жадидлар ҳаракати ҳақида маълумотлар берди.