Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Бухорода алоқа линиясига шикаст етказган фуқарога маъмурий чора кўрилди

Сана: 12.01.2021

362

2020 йил декабрь ойида “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиалининг Ғиждувон туман телекоммуникация боғламаси Ғиждувон-Вобкент йўналишида “Тахтахон” МФЙ ҳудудида фуқаро М.Ғ ўзига тегишли  эксковатори билан ичимлик суви ўтказиш мақсадида ер қазиш ишлари олиб борган ва эҳтиётсизлик оқибатида зонаичи шиша толали алоқа линиясига шикаст етказган. Оқибатда алоқа линиясида узилиш содир бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзкомназоратнинг Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан ўз ваколати доирасида маъмурий иш кўриб чиқилди. М.Ғ.га “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари”га амал қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 154-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик чораси кўрилди. 

М.Ғ. 2020 йил май ойида ҳам ҳудди шундай қоидабузарликка йўл қўйган ва маъмурий жаримага тортилган эди.