Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида қурилиши тугалланган алоқа объекти фойдаланишга қабул қилинди

Сана: 22.11.2020

185

“Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиали Сурхондарё вилояти боғламаси 2020 йил мобил алоқа тармоғини ривожлантириш, кенгайтириш ва модернизация қилиш режасига кўра истеъмолчиларга сифатли мобиль алоқа хизматлари ҳамда кенг поласали интернет хизматларини кўрсатиш мақсадида филиалнинг Сурхондарё вилояти боғламаси томонидан 2020 йил ноябрь ойида Узун тумани “Боботоғ” ҚФЙ “Маданий турмуш” маҳалласидаги 3G/4G стандартида хизмат кўрсатувчи мобил алоқа база станциясининг қурилиши якунига етказилди.

Мазкур таянч станцияси Қурилиши тугалланган алоқа объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг тегишли қарорига асосан ишга туширилди.

Сурхондарё вилояти Узун тумани “Боботоғ” ҚФЙ “Маданий турмуш” маҳалласида 4195 нафар, жумладан “Саховатли йўл” аҳоли масканида 1865 нафар ва “Фазилат” аҳоли масканида 2330 нафар аҳоли истиқомат қилади.