Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг навбатдаги ҳайъат мажлиси ҳақида

Сана: 19.11.2020

295

19 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУКнинг молиявий-хўжалик фаолияти ва хизматлар ҳажмини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” бўйича Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Вазирлик Марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари ҳамда Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, тизимдаги корхона ва ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникасиялар ва инновасион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти масъул ходими, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси иштирок этди.

Дастлаб “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУКнинг молиявий-хўжалик фаолияти, амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда оʻтган Ҳайъат мажлисида “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК томонидан республика телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш, уларнинг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, хизматлар сифатини назорат қилишдаги жорий фаолиятида бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётгани танқидий муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлисида кўрилган масалалар юзасидан вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошиғи, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК фаолиятидаги мавжуд масалалар тўғрисида фикрлари эшитилди.

Кун тартибидаги масала бўйича “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУКнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан Ҳайъат мажлисининг тегишли қарори қабул қилинди.