Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Сана: 14.10.2020

633

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

2020 йил 14 октябрь куни Ўзкомназорат ДИ бошлиғи Ғ.Зияев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Пекос ва бошқа мутасаддилар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрда имзоланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 6 октябрдаги «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш, бу борада ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди. 

Томонлар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш, «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини жорий этиш, республиканинг чекка ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларини кенг полосали интернет тармоғи билан таъминлаш йўналишида қабул қилинган чора-тадбирлар режаларининг ижросини таъминлашда ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади ва бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.