Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Қашқадарёда сентябрь ойида 36 та қурилиши тугалланган телекоммуникация объектлари фойдаланишга қабул қилинди

Сана: 07.10.2020

502

“Ўзкомназорат”нинг Қашқадарё вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари 2020 йил сентябрь ойи давомида Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ, Қарши, Касби, Муборак, Миришкор, Косон, Китоб ва Шахрисабз туманларида “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг жами 35 та (РРЛ) қурилиши тугалланган алоқа объектлари ҳамда Қарши шаҳрида “Coscom” МЧЖнинг 1 та қурилиши тугалланган алоқа объектини (коммутация маркази) фойдаланишга қабул қилиш Давлат комиссиялари ишида иштирок этди. Мазкур объектларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли далолатномалар имзоланди.

Ҳудудий инспекция ходимлари 2020 йил бошидан буён “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг 138 та, “Unitel” МЧЖнинг 88 та, “UMS” МЧЖнинг 2 та, “Coscom” МЧЖнинг 2 та,  “Ўзбектелеком” АК Қашқадарё филиалининг 2 та, Қашқадарё РТУМнинг 4 та ва “East Telecom” МЖЧнинг 4 та қурилиши тугалланган объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ишларида қатнашган.