Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Марғилон шаҳридан йўлланган мурожаат бўйича маълумот

Сана: 24.09.2020

1365

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида “Ўзбектелеком” АК филиалидан Wi-Fi тушириш учун одам сони 8 нафар бўлиши керак дейилгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган мурожаат бўйича компаниянинг Фарғона филиалидан маълумот олди. 

Маълумотга кўра, фуқаролар интернет хизматига уланиши учун сотув ва хизмат кўрсатиш офисига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Мазкур аризага биноан техник имкониятдан келиб чиқиб Интернет хизмати улаб берилиши ёки техник имконият йўқлиги, зарур техник тадбирлар амалга оширилганидан кейин маълум муддатдан сўнг хизматни улаш мумкинлиги тушунтирилади. 

Шунингдек, филиал маълумотида оптик толали алоқа линиялари GPON технологияси орқали Интернет хизматларини ташкил қилишда филиал томонидан 8 та абонент учун фойдаланишга мўлжалланган тарқатувчи қурилма (сплиттер)дан хонадонларгача оптик толали кабел линиялари ётқизилиши сабабли хизматга уланиш учун 8 нафар фуқаро мурожаат қилиши зарурлиги ҳақида тушунча пайдо бўлган бўлиши мумкинлиги қайд этилган.