Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида “Янгиобод” МФЙ аҳолисининг телевидение хизматлари бўйича муаммоси ҳал этилди

Сана: 29.08.2020

1123

Ҳозирда Маҳалла фуқаролар йиғинидаги 684 та хўжалик 4300 нафардан зиёд аҳолининг сифатли рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиши учун зарур шароитлар яратилган.

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги “Янгиобод” МФЙда истиқомат қилувчи К.Эшмуродовнинг “Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг “1144” ишонч телефони орқали ҳудудда телевидение хизматларидан фойдаланишда муаммолар кузатилаётгани тўғрисидаги мурожаати Қашқадарё ҳудудий инспекцияси томонидан ўрганилганда, “Одамтош РТС” телестанциясидан тарқалаётган телесигналлар сатҳи ўлчанган ва уларнинг белгиланган меъёрдан пастлиги маълум бўлган.

Шунингдек, қўшимча равишда қишлоқнинг мураккаб рельефи, майдоннинг паст-баланд тепаликлардан иборатлиги телевидение сигналларида узилишларга сабаб бўлган ва мазкур ҳудудда яшовчи аҳолига кўрсатилаётган телевидение хизматларининг сифатига салбий таъсир кўрсатган.

“Ўзкомназорат” ДИ Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Нишон туманидаги Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи аҳолига сифатли рақамли ТВ хизматлари кўрсатилшини таъминлаш мақсадида рақамли телесигналлар тарқатувчи кам қувватли узаткич ўрнатиш чораларини кўрган. 

Натижада, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг Қашқадарё вилояти радиотелеузатиш маркази (РТУМ) томонидан режа асосида жорий йилнинг август ойида ҳудудни рақамли телевизион сигналлар билан таъминлайдиган DVB-T2 стандартидаги кам қувватли радиотелевизион узатгич ўрнатилиб, ишга туширилди. Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси мазкур алоқа объектини доимий фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ишида иштирок этди.