Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида АОКАга билан ўзаро ҳамкорлик тадбирлари ҳақида

Сана: 27.07.2020

287

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4452-сон Қарорида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси ҳамкорликда фонограммалар, аудивизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказишда) муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлашда ўзаро масъул қилиб белгиланган. 

2020 йилнинг январь – июль ойлари давомида “Ўзкмоназорат” давлат инспекциясининг Муаллифлик ҳуқуқи бўлими томонидан мазкур Қарордаги топшириқ доирасида Ўзбекистонда “Uz” домен ҳудудида веб-сайтлар, турли кўнгилочар порталларга жойлаштирилган кинофильм ва сериалларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги бўйича мониторинглар ўтказилган.

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра 362 та веб-сайтда 2157 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, тегишли хатлар юборилган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 25 та провайдер, домен регистратори ва домен админларига 68 та кўрсатма берилиб, уларнинг ижроси инспекция томонидан назоратга олинган. 

Амалга оширилган ишлар юзасидан АОКАга мунтазам равишда маълумот киритиб борилган ва ушбу йўналишдаги ҳамкорлик тадбирлари давом эттирилмоқда.