Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Қашқадарё ҳудудий инспекцияси томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар хусусида

Сана: 14.07.2020

535

Мурожаатларнинг барчаси ҳудудий  инспекция томонидан ўрнатилган тартибда ўрганилиб, мурожаатчиларга жавоб хатлари юборилган

2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Ўзкомназоратнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекциясига жами 739 та мурожаат келиб тушган, улар йўналишлар бўйича таҳлил қилиб чиқилганда маҳаллий телефон алоқаси хизматининг сифати бўйича 38 та, интернет хизматлари 141 та, почта алоқаси ва даврий матбуот нашрларини етказиб бериш бўйича 18 та, мобил алоқа хизматлари масаласида 523 та, телерадио хизматлари бўйича 17 та ва ҳудудий инспекция ваколатига кирмайдиган масалада 2 та мурожаат рўйхатга олингани маълум бўлди. 

2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида келиб тушган мурожаатларнинг 30 таси корхона айби билан келиб чиққан деб топилган. Мурожаатлар ўрганилганда фуқароларга сифатли хизматлар кўрсатилмагани аниқланганида мурожаатни келиб чиқишига сабабчи бўлган, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига ва ходимларига белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Масалан, 4 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъект раҳбарларига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 153 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун туман ва шаҳар маъмурий судларига юборилди. 

10 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига ҳамда ҳодимларги хайфсан жазоси қўлланилган, 3 та холатда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига ҳамда ҳодимларига жарима жазоси қўлланилган, 2 та ҳолатда биллинг тизимида келиб чиққан техник носозлик туфайли абонентлар ҳисобидан тўловлар нотўғри ечиб олинганлиги аниқланиб, ечиб олинган сумма мижоз ҳисобига қайтарилди. 

 Қашқадарё вилоят ҳудудий ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоят ҳудудидаги 1279 та аҳоли яшаш масканларида алоқа қамрови ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида 2020 йил 1 июль ҳолатида вилоят ҳудудидаги 68 та аҳоли яшаш масканларида қамров умуман йўқлиги, 122 та аҳоли яшаш масканларида 2G, 676 та аҳоли яшаш масканларида 3G, 1115 та аҳоли яшаш масканларида 4G қамрови билан қамраб олинмаганлиги аниқланди. 

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли телекоммуникация ҳамда мобил алоқа хизматларини кўрсатилишини таъминлаш ва истеъмолчилар талабини қондириш мақсадида соҳа корхоналари билан бирга 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 121 та мобил алоқа таянч база станциялари ҳамда оптик толали алоқа линияларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ишларида қатнашилди.