Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Самарқанд вилояти ҳудудий инспекциясига 2020 йил биринчи ярим йилда келиб тушган мурожаатлар ва амалга оширилган ишлар таҳлили     

Сана: 01.07.2020

1594

2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида “Ўзкомназорат” ДИнинг Самарқанд вилояти ҳудудий инспекциясига жами 2279 та мурожаат келиб тушган (ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида 1367 та), келиб тушган мурожаатлар йўналишлар бўйича таҳлил қилиб чиқилганда маҳаллий телефон алоқаси хизматининг сифати бўйича 743 та (ўтган йилнинг мос даврида 613 та), интернет хизматлари 1182 та (ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида 450 та), почта алоқаси ва даврий матбуот нашрларини етказиб бериш бўйича 32 та (ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида 71 та), мобил алоқа хизматлари масаласида 310 та (ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида 228 та), телерадио хизматлари бўйича 9 та (ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 та) ва ҳудудий инспекция ваколатига кирмайдиган масалада 2 та (ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 та) мурожаатлар келиб тушган. 

Келиб тушган мурожаатлар ҳудудий  инспекция, алоқа ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилган, келиб тушган 2279 та мурожаатларнинг 88 таси бўйича қўшимча вақт ва техник ечим талаб этилиши сабабли тушунтириш ишлари олиб борилиб бажарилиши, Самарқанд вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан назоратга олинган. 

Шу билан бирга, Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатилишини таъминлаш ва хизматлар турини кўпайтириб истеъмолчилар талабини қондириш мақсадида соҳа корхоналари билан бирга 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 76 та кичик сиғимли телекоммуникация қурилмалари, 22 та юқори тезликдаги интернет хизматларини тақдими этиш учун мўлжалланган телекоммуникация қурилмалари, 126 та мобил алоқа таянч база станциялари ва 2 та радиоузатгичлар фойдаланишга қабул қилиниб ишга туширилган. 

Маълумот учун: бугунги кунда Самарқанд вилоятида 5 та мобил, 8 та интернет провайдерлар, 2 та маҳаллий телекоммуникация тармоғини лойиҳалаш, 2 та маҳаллий тармоғини қуриш, 2 та малумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар, 1 та теледастурларни тарқатиш тармоқларини лойихалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш, 1 та телерадиодастурларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 17 та ўз тармоғини ташкил этиш ҳуқуқисиз маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолият олиб бормоқда.