Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Ўзкомназорат давлат инспекциясида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар бўлиб ўтди

Сана: 24.06.2020

522

Семинар санитар-эпидемиологик қоида ва меъёрларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 июн куни “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси биносида юридик фанлар доктори, профессор Г. Туляганова ҳамда Бош прокуратура академияси коррупцияга қарши кураш бўйича илмий-таълим маркази катта прокурори Х. Турсунметов иштирокида Коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан коррупция, порахўрлик, гуруҳбозлик ва маҳаллийчилик каби салбий иллатлар, уларга қарши курашда самара берадиган, жамият тараққиётига хизмат қиладиган жиҳатлар, ислоҳотлар, бу борадаги жаҳон тажрибаси ҳақида сўз юритди.

Семинар санитар-эпидемиологик қоида ва меъёрларга тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилди, ҳудудий инспекциялар ва марказий аппарат бўлимлари ходимларининг аксарияти (173 киши) унда видеоконференцалоқа воситаси орқали онлайн қатнашди.