Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

Ўзкомназорат давлат инспекциясида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида АКТ ва “Электрон ҳукумат” лойиҳалари муҳокама қилинди

Сана: 22.06.2020

768

Кўрсатмада келтирилган бандларининг бажарилиши ҳамда текширувда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш масалалари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзкомназорат биносида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказининг Ахборот коммуникация технологияларига масъул ходимлари учун ахборот хавфсизлиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш якуни бўйича берилган кўрсатма ижроси юзасидан амалий ёрдам бериш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Унда кўрсатмада келтирилган бандларининг бажарилиши ҳамда текширувда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш масалалари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.   

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари, “Электрон ҳукумат” тизимининг жорий этиш ҳолати ва ахборот хавфсизлиги таъминлаш масалалари юзасидан янги ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ва янгиликлар юзасидан ахборот берилди.

Ўзкомназорат давлат инспекцияси келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органларида АКТни жорий этиш ҳамда “Электрон ҳукумат” лойиҳаларини амалга оширишга масъул бўлган ходимларига бу борада тегишли тавсиялар, маслаҳатлар беришга, ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади.