Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2020

Соҳалар

“Ўзкомназорат” ДИ расмий баёноти

Сана: 15.06.2020

327

Ижтимоий тармоқларда “Интернетга уланиш учун шубҳали тарзда кўп тўлов талаб этилмоқда” сарлавҳаси билан хабар тарқалган ва унда “Ўзбектелеком” компаниясининг Қибрай тумани ҳудудида интернет учун кабель тортилгани,  уланиш учун маҳалла раисига ариза қолдириш сўралгани, аммо маҳалла раиси уланиш учун шубҳали тарзда кўп пул талаб қилаётгани айтилган. Интернетга уланиш нархи сўралаётган маблағдан 10 баравар арзон экани қайд этилганди.

“Ўзкомназорат” ДИ мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди ва Мирзо-Улуғбек телефон боғламаси томонидан мазкур шикоят йўлланган маҳаллада тушунтириш ишлари олиб борилгани, акция асосида 100 метргача абонент кабели бепул экани, тарифларга кўра 155 минг 500 сўмдан маблағ тўланиши (99 минг сўм интернет абонент тўлови, 30 минг сўм бир марталик уланиш учун тўлов, 20 минг 700 сўм телефон рақами улаш учун тўлов ҳамда 5 минг 800 сўм телефон хизматлари учун ойлик тўлови) белгилангани маълум қилингани аниқланган. Шунингдек, хонадонга тортилаётган абонент кабели 100 метрдан ошса, ҳар бир метр кабел учун 1930 сўм 80 тийиндан тўлов қилиниши ҳам тушунтирилгани маълум бўлди.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси истеъмолчиларнинг бу борадаги мурожаатларини 1144 ишонч телефони, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, электрон почта орқали ҳамда ёзма равишда йўллаш мумкинлигини эслатиб ўтади.