Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмоқда

Сана: 05.02.2020

1018

“Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий инспекциясига 2020-йилнинг январ ойи давомида жами 56 та мурожаат келиб тушган, мурожаатлардан 52 таси ишонч телефонидан ва 4 таси юқори турувчи ташкилотлардан бўлган.

Мурожаатлар таҳлил қилинганда уларнинг асосий қисми телекоммуникация, мобил алоқа хизматлари ва маълумотларни узатиш тармоғи орқали тақдим этилаётган хизматларнинг сифатсизлиги юзасиданлиги аниқланган.

Мурожаатлар сони ошишининг олдини олиш мақсадида Наманган вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан сайёр қабул, очиқ эшиклар куни тадбирлари ташкил этилиб, хўжалик юритувчи субектларга телекоммуникация, телерадиоэшиттириш, даврий матбуот нашрларини тарқатиш, почта ва мобил алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар бериб келинмоқда.