Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Тошкент вилоятидаги почта алоқаси объектларида ўрганиш ва мониторинглар ўтказилмоқда

Сана: 12.10.2021

186

Ўзкомназоратнинг Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали мутахассислари иштирокида жорий йил октябрь ойида почта алоқаси боғламалари ва бошқа почта алоқаси объектларида истеъмолчиларга барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда давлат хизматларидан ва аутсорсинг асосидаги банк хизматларидан фойдаланишлари учун имкониятлар яратилганлиги юзасидан мониторинглар ўтказилмоқда. 

Мониторинглар давомида Ўзкомназорат Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан хизмат кўрсатиш жойида истъемолчилар учун керакли маълумотлар ўрнатилганлиги ва кўрсатилаётган хизматлар самарадорлиги ўрганилиб, истъемолчиларга барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда  давлат хизматларидан ва аутсорсинг асосидаги банк хизматларидан фойдаланишлари учун кенгроқ имкониятлар яратиш бўйича ва иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.