Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Ижро интизомига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишларда аҳамият бериш зарур бўлган жиҳатлар таҳлил қилинди

Сана: 15.09.2021

243

2021 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида видеоконференцалоқа тизими орқали марказий аппарат бошқарма, бўлим ва гуруҳлари, Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 8 июлдаги қарори мазмун-моҳияти, «E-ma’muriy ish» – ягона ахборот тизимида ишлаш тартиби, Ўзкомназоратда ижро интизомига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, жойларда аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилаётган сайёр қабуллар натижадорлиги юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. 

Мазкур йўналишларда такомиллаштириш зарур бўлган муҳим жиҳатлар, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масалалар ечими таҳлил қилинди. Ўзкомназорат бошлиғи томонидан мутасаддилар, раҳбарлар ва масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.