Сайт синов тарзда ишламоқда

Ахборот хизмати

2021

Соҳалар

Нохолис ахборотларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, муҳим вазифалар ижроси ва бошқа долзарб масалаларга бағишланган ўқув семинари ўтказилди

Сана: 14.07.2021

233

2021 йил 14 июль куни Ўзкомназорат марказий аппарати бошқарма, бўлим, гуруҳлари, ҳудудий инспекциялар ҳамда «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» ДУК ходимлари учун видеоконференцалоқа тизими орқали ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлган муҳим воқеа ва ҳодисалар хусусида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорларида белгиланган топшириқ ҳамда вазифаларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, семинар давомида «Интернет-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистондаги жараёнлар ҳақида ҳаққоний фикр шакллантириш биз учун муҳим вазифа» мавзусида тақдимот ўтказилди. Семинарда Ўзкомназорат бошлиғи томонидан мафкуравий иммунитетни тарбиялаш ва шакллантиришнинг асосий йўналишлари, «оммавий маданият» кўринишида кириб келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, миссионерлик каби бало-қазолардан ёшларни асраш, уларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, холис ахборотни нохолис ахборотдан ажрата олиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тушунтиришлар берилди ва иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашилди. 

Тадбир якунида Ўзкомназорат ҳамда Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази фаолиятига оид асосий жиҳатлар, хусусан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш масалалари бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.