Сайт синов тарзда ишламоқда

Сўз мусаввири

Сана: 14.06.2021

79

“Мен ўзбек шоириман, ўз  халқимнинг тилиман”, деб ёзган Ғафур Ғулом бу гапда фахр-ғурурдан ташқари, унинг  замирида жуда катта юк  борлигини ҳам нозик фаҳм этган. Ўз халқининг тилини бутун нафосату ифори билан билишда  ХХ аср  ўзбек   адабиётида  у беназир эди  дейилса,  муболаға эмас.  Халқ тили ва мумтоз  адабиётимизга хос кўплаб ҳамма ҳам  билавермайдиган сўзларни ўз ўрнида қўллаш, шундай   қўллаш  оқбатида  бадиий матн,  поэтик манзара ва ифода яратиш академик шоир шеъриятининг  хос белгиларидан   бўлса, ажабмас. Шоир  ва адиб қўллаган  сўзлар;  у хоҳ бирор бир соҳага тегишли бўладими,  хоҳ мавжуд сўзлар, у хоҳ бирор  тор соҳага тегишли бўладими,  хоҳ мавжуд сўзлар асосида ясалган янги сўз, неологизмлар бўладими, ҳамиша бадиий ниятга  хизмат қилади. Мана, аллома вафотидан кейин чоп этилган тўртлик:                   
                        “Дунё қўлинг киридир”, деганлари рост ахир,
                        Қўлом, тўпол қолади заргарнинг кўрасида,
                        Миллионердан сўрасанг майдаси йўқ бир пақир,
                        Бриллиант – кўмир демак атом гилбўтасида.    

... адибнинг  тилга, сўзга  муносабати ҳақида   гапирар эканмиз,  аввало, тилдан қандай фойдаланади, бунда асосий нарса, сўз орқали бадиий матн ярата  оладими, ишлатган ҳар бир сўзи ўз ўрнига тушиб, ўзидан каттариб, жилоланадими,  китобхон қалби шуурига нур олиб кира оладими?  Ушбу саволлар жуда муҳим ва уларга жавоб ижобий  бўлган тақдирдагина  шу адибни моҳир сўз устаси, сўз санъаткори дея оламиз. 
Ғафур Ғулом сўз санъаткори эди.

                                     Сувон Мели, филология фанлари номзоди, доцент
                                         “Сўз хиёбони” китобидан олинди.