Сайт синов тарзда ишламоқда

Сўз масъулияти

Сана: 09.04.2021

314

Алишер Навоий  “Хамса”сидаги  биринчи достони бўлган “Ҳайрат ул-аброр”да  сўз таъриф-тавсифига  бир боб бағишланган. Ушбу ўн тўртинчи бобнинг  насрий сарлавҳасидаёқ  шоир сўзнинг  инсон вужудини ёритувчи ёруғ юлдуз,  инсон танаси бир маъдан бўлса, сўз ўша маъданнинг  қимматбаҳо жавоҳири эканини таъкидлайди: “Сўз таърифидаким,  башар вужуди сипеҳрининг кавокиби жаҳонтоби  ва инсон зоти маъданининг  жавоҳири  сероби дурур...”

Яхши инсонларнинг бир-бири билан яқинлашувига уларнинг яхши сўзлари сабаб бўлишини,  фазилатли одамларнинг  ўзаро улфатликларига   ҳам сўзларининг  ёқимли  экани  восита бўлишини  тасвирлайди: “... саъд кавкабларнинг бир-бири бирла  қирони яхши асар кўргузуридан ва самин жавҳарларнинг  бир-бирига  иқтирони дилпазир  кўринуридин...”

Шундан сўнг, Алишер Навоий  инсонга Яратувчи томонидан  берилган сўз неъматини  таърифлашга ўтади. Сўзни гавҳарга қиёслайди, сўнг бу фикридан қайтиб,  гавҳар ҳатто сўз учун  садаф – идиш бўлишга ҳам ярамайди деб,  сўз шарафининг  нақадар юксак ва  баландлигини айтади:

Сўз гуҳарига эрур онча шараф,
Ким бўла олмас анга  гавҳар садаф.

Акром Деҳқонов, ф.ф.н., доцент “Сўз хиёбони” китобидан