Сайт синов тарзда ишламоқда

Янгиликлар

Интерактив ҳамкорлик

Статистика

9 802

2019 йилда келиб тушган мурожаатлар сони

1 138

Мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилган чоралар

34 804

2020 йил май ойи ҳолатига Уяли алоқа операторлари базавий станцияларининг умумий сони

2 987

Қурилиши тугалланган телекоммуникация объектлари сони

Ҳудудий инспекциялар

Инспекция

Ҳеч қандай маълумот йўқ

Алоқа
Телефон
Электрон почта
Батафсил Мурожаат юбориш
×

Сержанов Шерали Сагидуллаевич

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Маматкаримов Бегали Шавкатбекович

Андижон вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Ражабов Бешим Мадиевич

Бухоро вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Добилов Ойбек Абдуғаниевич

Жиззах вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Нурмуродов Зафаржон Нурмурод ўғли

Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Расулов Мустафо Ғиёсович

Навоий вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Хасанов Аълохон Тухтасинович

Наманган вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларининг вазифалари ва функциялари

Ҳудудий инспекциялар тегишли ҳудудда Давлат инспекциясига юкланган ва Низом билан белгиланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилишини амалга оширади.

Бундан ташқари, ҳудудий инспекциялар:

1) юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш доирасида йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Давлат инспекцияси билан келишади;

2) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот ва ахборотларни тақдим этади;

3) Давлат инспекцияси иш режаларини тайёрлашда қатнашади;

4) аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали Давлат инспекциясининг мақсадлари, вазифалари ва амалга оширилаётган фаолиятининг аниқ натижалари тўғрисида мунтазам хабардор қилиб боради.

Ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Ҳудудий инспекциялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудий инспекцияларнинг ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун ҳудудий инспекциялар ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

3) Давлат инспекцияси ҳайъати ва илмий-техник кенгаши ишида қатнашиш;

4) Давлат инспекцияси топшириғига кўра алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар бўйича йиғилишлар, семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;

5) ҳудудий инспекцияларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

6) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бузилишлари билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;

7) Давлат инспекциясига ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича таклифлар бериш;

8) ҳудудий инспекцияларга малакали ва қобилиятли ёш ходимларни жалб қилиш.

Ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ҳудудий инспекциялар қуйидагилар учун масъул:

1) ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этиш;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва уларга риоя этилишини таъминлаш;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

5) Давлат инспекциясига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;

6) Давлат инспекциясининг марказий аппарати билан биргаликда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши.

×

Рахматов Комил Толибович

Самарқанд вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Шоназаров Хуршид Шаназарович

Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Бабаев Фархад Олимжонович

Сирдарё вилояти инспекцияси бошлиғи

×

Зикрияходжаев Зокиржон Зафарович

Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Рафиков Муминжон Исмаилович

Фарғона вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Раджапов Зохиджон Мадрахимович

Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси бошлиғи

×

Мелибоев Ойбек Ғанишерович

Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси бошлиғи

Фойдали ҳаволалар