Fuqarolar murojaatlari Ishonch telefoni Tadbirkorlik
subektlariga
muloqot facebook twitter Vkontakte

Инспекция бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366- сон Қарори ижросини сўзсиз таъминлаш, соҳа йўналиши бўйича ҳар бир келиб тушаётган мурожаатларни атрофлича таҳлил қилган ҳолда фуқароларнинг фикрини, муаммоларини эшитиш, уларнинг ечимларини топиш ва ўрнатилган тартиб асосида ҳал қилиш мақсадида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ишлаб чиқиб тасдиқланди:

1. Инспекция бошлиғи - Умарходжаев Фархот Тилямуратович

Қабул кунлари: Ҳафтанинг чоршанба кунлари соат 08-00 дан 11-00 гача

2. Бошлиқнинг биринчи ўринбосари - Ашуров Исомиддин Бахриддинович

Қабул кунлари: Ҳафтанинг сешанба, жума кунлари соат 08-00 дан 11-00 гача

3. Бошлиқ ўринбосари - Соатов Нуржов Бакирович

Қабул кунлари: Ҳафтанинг душанба, пайшанба кунлари соат 08-00 дан 11-00 гача

4. Бошлиқ ўринбосари- (вакант)

Қабул куни: Ҳафтанинг душанба кунлари соат 08-00 дан 11-00 гача

Изоҳ: Инспекциянинг раҳбарлари хизмат зарурияти туфайли иш жойида бўлмаганида: Бошлиқ Ф.Т.Умарходжаев ўрнига бошлиқнинг биринчи ўринбосари И.Б.Ашуров, И.Б.Ашуров ўрнига бошлиқ ўринбосари Н.Б.Соатов, Н.Б.Соатов ўрнига бошлиқнинг биринчи ўринбосари И.Б.Ашуров жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари бўйича қабул қилади.

Yangiliklar ro'yxatiga qaytish